ALOQA UCHUN

ҲАР БИР ХОДИМ САЛОМАТЛИГИ БИЗ УЧУН МУҲИМ

 ҲАР БИР ХОДИМ САЛОМАТЛИГИ БИЗ УЧУН МУҲИМ

Аввал хабар берилганидек, Республика ишчи гуруҳи томонидан Фарғона вилоятида амалга оширилаётган дастурлар ижроси ўрганилиб, қатор соҳалар фаолияти таҳлил қилинмоқда.

Хусусан, “Фарғона ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамияти томонидан жойларда электр тармоқларини янгилаш ва модернизация қилиш борасида бажарилаётган ишлар билан Қува тумани “Қақир” маҳалла фуқаролар йиғини мисолида тақдимотлар орқали танишилди.

Тақдимотда қатнашган “Ҳудудий элекрт тармоқлари” АЖ бошқарув раиси Улуғбек Мустафоев  туман электр таъминоти корхонаси ишчи-ходимлари билан учрашиб, уларнинг бугунги кундаги меҳнат фаолиятлари, иш жараёнларида уларга яратилаётган қулайликлар тўғрисида суҳбатлашди.

Таъкидланганидек, бугун нафақат мамлакатимиз, балки бутун дунёга хавф солиб турган кўринмас ғов – коронавирус инфекциясидан ҳимояланиш,  иш жараёнида гигиена қоидалари, хусусан ижтимоий масофа сақлаш, ҳимоя ва антисептик воситаларидан мунтазам фойдаланишга эътибор қаратиш, энг муҳими, вирусга қарши тезкорлик билан эмланиш хавфли касалликдан ҳимояланишда ўз  самарасини беради.

Бошқарув раиси учрашув сўнгида ҳар бир ходим ўз соғлиғига беэътибор  бўлмаслигини сўраб,  уларнинг саломатлиги муҳим эканлигини алоҳида таъкидлади.

“Фарғона ҲЭТК” АЖ матбуот хизмати.

  • 04.08.2021
  • 932
Sayt xaritasi