ALOQA UCHUN

ҲУДУДЛАРГА ҚУВВАТИ 100/160 кВА БЎЛГАН ТРАНСФОРМАТОРЛАР ЕТКАЗИБ БЕРИЛДИ

ҲУДУДЛАРГА ҚУВВАТИ 100/160 кВА БЎЛГАН ТРАНСФОРМАТОРЛАР ЕТКАЗИБ БЕРИЛДИ 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 апрелдаги “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларини амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5048 сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида, Навоий вилоятида қишлоқ ва маҳаллаларнинг электр энергиясини яхшилаш бўйича кенг қамровли ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, “Навоий ҲЭТК” АЖ тасарруфидаги Марказий омбордан 12 дона турли қувватдаги трансформатор пунктлари вилоятимизнинг  Кармана, Хатирчи, Нурота, Қизилтепа, Навбаҳор, Конимех, Учқудуқ, Томди, Зарафшон туманлари ҳамда шаҳарларидаги дастурга киритилган МФЙ ҳудудларига  йўналтирилди.

Ҳозирда ушбу ҳудудларда трансформатор пунктларини ўрнатиш ишлари олиб борилмоқда.      

"Навоий ҲЭТК" АЖ матбуот хизмати.

  • 04.08.2021
  • 1043
Sayt xaritasi