ALOQA UCHUN

ФАРҒОНА ВИЛОЯТИДА АМАЛГА ОШИРИЛАЁТГАН ДАСТУРЛАР ИЖРОСИ ТАҲЛИЛ ҚИЛИНДИ

ФАРҒОНА ВИЛОЯТИДА АМАЛГА ОШИРИЛАЁТГАН ДАСТУРЛАР ИЖРОСИ ТАҲЛИЛ ҚИЛИНДИ

Бош прокурор ўринбосари Акмалхўжа Мавлонов “Фарғона ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамияти томонидан электр тармоқларини янгилаш ва модернизация қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар билан Қува тумани “Қақир” маҳалла фуқаролар йиғини мисолида ўтказилган тақдимот орқали танишди.

Ўрганиш жараёнида Давлат дастурлари ижроси юзасидан ҳудудларда электр тармоқларини янгилаш ва модернизация қилиш ишларини ўз вақтида сифатли бажарилишини таъминлаш бўйича кўрсатмалар бериб ўтилди.

Таъкидландики, амалга оширилаётган ҳар бир амалий иш жараёнида, энг аввало, ўша ҳудуднинг фуқаролари яшаш шароитларидан келиб чиқилиб уларга ҳар томонлама қулайлик яратиш, пировардида бугунги кунидан рози бўлиб яшашларини таъминлаш соҳа ходимлари олдида турган устувор вазифалардандир.


 

Маълумот ўрнида, Қува тумани “Қақир” маҳалла фуқаролар йиғинида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 23 ноябрдаги «2017-2021 йилларда паст кучланишли электр тармоқларини  янада модернизация қилиш ва  янгилаш дастури тўғрисида»ги ПҚ-2661 сонли қарорига асосан, маҳалла ҳудудини электр энеригяси билан таъминловчи мавжуд 2 дона трансформатор пункти юкини енгиллатиш мақсадида қўшимча янги турли қувватдаги 2 дона трансформатор пункти, 165 дона ортиқ янги темир-бетон таянчлар ўрнатилиши ҳамда 4,2 км узунликдаги 0,4–10 кВли янги электр узатиш тармоқлари тортилиши режалаштирилган бўлиб, айни вақтда ҳудудда бу борадаги амалий ишлар жадаллик билан олиб борилмоқда.

“Фарғона ҲЭТК” АЖ матбуот хизмати.

  • 03.08.2021
  • 830
Sayt xaritasi