ALOQA UCHUN

“ҲУДУДИЙ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ” АЖ ТОМОНИДАН “ЭНГ ЯХШИ ЭЛЕКТР ТАЪМИНОТИ КОРХОНАСИ” КЎРИК-ТАНЛОВИ ЎТКАЗИЛАДИ

“ҲУДУДИЙ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ” АЖ ТОМОНИДАН “ЭНГ ЯХШИ ЭЛЕКТР ТАЪМИНОТИ КОРХОНАСИ” КЎРИК-ТАНЛОВИ ЎТКАЗИЛАДИ

Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 30 йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш тадбирлари доирасида “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ томонидан “Шу азиз Ватанга фидодир жоним!” шиори остида “Энг яхши электр таъминоти корхонаси” кўрик-танлови эълон қилинди.

Танлов ўтказилишидан кўзланган асосий мақсад, жойларда электр энергияси истеъмолчиларига хизмат кўрсатишда юқори сифат кўрсаткичига эришган, ишчи-ходимлар учун қулай меҳнат шароитлари яратган, хўжалик юритиш ишларини намунали йўлга қўйган, корхонанинг иқтисодий салоҳиятини янада мустаҳкамлаш ҳамда фаолиятига корпоратив бошқарув тамойилларини кенг жорий этишга алоҳида аҳамият қаратган электр таъминоти корхонаси жамоасини аниқлаш ҳамда муносиб тақдирлашдан иборатдир.

Танлов вилоят ва республика босқичларидан иборат бўлиб, Жамиятнинг барча таркибий корхоналари ўртасида “Истеъмолчиларга хизмат кўрсатишда юқори сифат кўрсаткичига эришган ва ишчи-ходимларга қулай меҳнат шароитлари яратилган энг намунали электр таъминоти корхонаси”, “Энг намунали электр таъминоти корхонаси биноси”,  “Ривожланиш сари дадил одимлаётган электр таъминоти корхонаси” номинациялари бўйича ўтказилади.

Танловнинг вилоят босқичлари – жорий йилнинг 9 августдан 15 августга қадар, республика босқичи – 16 августдан 22 августга қадар ўтказилиши белгиланган.

Ғолибларни тантанали тақдирлаш маросими жорий йилнинг 25 август куни ўтказилиши режалаштирилган.

“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Матбуот хизмати.

  • 03.08.2021
  • 1690
Sayt xaritasi