ALOQA UCHUN

ОИЛА МУСТАҲКАМ БЎЛИШИ УЧУН

ОИЛА МУСТАҲКАМ БЎЛИШИ УЧУН

«Қорақалпоқ ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» АЖ   хотин-қизлар кенгашининг навбатдаги мажлисида  оиладаги тотувлик, фарзанд тарбияси, кийиниш маданияти тўғрисида тушунтириш ишларининг ҳозирги ҳолати ва бу бўйича галдаги вазифалар муҳокама қилинди.

Мажлисни кириш сўзи билан очиб берган «Қорақалпоқ ҲЭТК» АЖ молия-иқтисодий масалалар бўйича директори-хотин-қизлар кенгаши раиси Адилия Саматова Қорақалпоғистон мусулмонлари қозиятининг хотин-қизлар масалалари бўйича қози ёрдамчиси Тамара Досимбетованинг маърузасида таъкидлаб ўтилган масалалар бугунги кунда ўта долзарб ҳисобланиб, тадбирнинг асосий мавзуси сифатида кўриб чиқилди.

Статистик маълумотларга қараганда, мамлакатимизда ҳар йили ўртача 300 мингдан ортиқ никоҳ қайд этилади, аммо ажралишлар сони кўрилаётган чора-тадбирларга қарамай ошиб боряпти. Бунинг оқибатида биринчи навбатда аёллар ва болалар жабр кўрмоқда. Ажримларга ёшларнинг оилавий ҳаётга ҳуқуқий, маънавий-ахлоқий ва физиологик жиҳатдан тайёр эмаслиги, эркак ёки аёлнинг ишлаш учун чет давлатларга чиқиб кетгани, фарзандлар тарбиясига етарли эътибор берилмаётгани  сабаб бўлмоқда.Шунинг учун жамиятимизда  оила институти ва оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бунда меҳнат жамоаларининг ҳам ўрни бор, албатта.

Мажлисда мустаҳкам оила қуришнинг сирлари ҳақида фикрлар билдирилди.  

Баёнотчи ўз сўзида халқимизга  хос одоб-ахлоқни мустаҳкамлаш, миллий менталитетимизга мутлақ ёт бўлган турли хил зарарли таъсирларга қарши туришда оиланинг ролини кучайтириш билан боғлиқ ўз тавсияларини берди.

Тадбир иштирокчилари ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.

 «Қорақалпоқ ҲЭТК» АЖ матбуот хизмати.

  • 03.08.2021
  • 799
Sayt xaritasi