ТРАНСФОРМАТОРЛАРГА БАЛАНС ҲИСОБЛАГИЧЛАРИ ЎРНАТИШ ИШЛАРИ ЯКУНЛАНДИ
Ҳозирги ривожланиб бораётган замонда инсонларнинг узоғини яқин, оғирини енгил қилиш мақсадида истеъмолчилар талабидан келиб чиққан ҳолда сифатли, замон талабига мос автоматлаштирилган тизим амалиётга кенг татбиқ қилинмоқда.
Хусусан, "Навоий ҲЭТК" АЖнинг 12 та шаҳар ва туман электр тармоқлари корхоналари жамоалари томонидан замонавий электр хисоблагичлар ўрнатиш, трансформатор пунктларига маълумот алмашинув қурилмаларини киритиш ва истеъмолчиларни ягона биллинг тизимига улаш ишлари белгиланган муддатларда ниҳоясига етказилди.
Бундан ташқари, трансформаторларга ўрнатилган концентратор қурилмаларининг локацияларини САS дастурига киритиш ҳамда ҳар бир трансформаторларга баланс ҳисоблагичлари ўрнатиш ишлари ҳам якунланди.
Ушбу жараёнлар барча туман ва шаҳар электр таъминоти корхоналари ишчи-ходимлари томонидан уюшқоқликда амалга оширилганини қайд этиш жоиз.
"Навоий ҲЭТК" АЖ матбуот хизмати.