ALOQA UCHUN

МАЪРИФАТ КЎЧАСИНИНГ ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИ ТАЪМИНОТИ ЯХШИЛАНДИ

МАЪРИФАТ КЎЧАСИНИНГ ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИ ТАЪМИНОТИ ЯХШИЛАНДИ

Бухоро шаҳар электр таъминоти корхонаси ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2017-2021 йилларда паст кучланишли электр тармоқларини янада модернизация қилиш ва янгилаш дастури тўғрисида»ги ПҚ-2661 сонли қарори ижроси юзасидан, шаҳарнинг “Ширбудин” МФЙ Маърифат кўчаси аҳолисини меъёр даражасидаги электр энергияси билан таъминлаш мақсадида ҳудудга қўшимча равишда куввати 400 кВА бўлган янги шаҳар типидаги трансформатор пункти ўрнатилиб, монтаж ишлари амалга оширилди. Шунингдек, 12 дона мустаҳкам темир-бетон таянч қурилди ва 500 метр узунликдаги 0,4 кВли ҳаво тармоқлари янгиланиб, замонавий СИП кабеллари тортилди.

Натижада юқорида кўрсатилган манзилда истиқомат қилувчи аҳолининг сифатли электр энергиясига бўлган талабининг қондирилишига эришилди. Хонадонларда ўрнатилган “ақлли ҳисоблагич”лар электр энергияси таъминотининг меъёр даражасида эканлигини кўрсатмоқда.

“Бухоро ҲЭТК” АЖ матбуот хизмати.

  • 02.08.2021
  • 929
Sayt xaritasi