ALOQA UCHUN

ХОРАЗМДА “ОБОД ҚИШЛОҚ”, “ОБОД МАҲАЛЛА” ДАСТУРЛАРИ ДОИРАСИДА ПАСТ КУЧЛАНИШЛИ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ ЯНГИЛАНМОҚДА

ХОРАЗМДА “ОБОД ҚИШЛОҚ”, “ОБОД МАҲАЛЛА” ДАСТУРЛАРИ ДОИРАСИДА ПАСТ КУЧЛАНИШЛИ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ ЯНГИЛАНМОҚДА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 23 ноябрдаги «2017-2021 йилларда паст кучланишли электр тармоқларини янада модернизация қилиш ва янгилаш дастури тўғрисида»ги ПҚ-2661 сонли қарори, шунингдек “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” Давлат дастурлари ижросига асосан Хоразм вилоятида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, вилоятда  730,8 км узунликда электр узатиш тармоқлари қурилиши режалаштирилган бўлиб, жорий йилнинг шу кунига қадар  333,5 км узунликда электр узатиш тармоқлари қурилди. Бундан ташқари  157 дона трансформатор пункти янгидан қурилиб, ишга туширилди. 

Амалга оширилаётган бу каби ишлар натижасида эса электр энергияси кучланиши паст бўлган кўплаб ҳудудларнинг электр энергияси яхшиланиб, янги қуриладиган аҳоли хонадонлари ва тадбиркорлик бинолари учун захира электр энергияси ҳосил қилинмоқда.

Маълумки, аҳоли яшаш шароитини яхшилаш учун қатор қарор ва дастурлар қабул қилиниши бунёдкорлик ва кўкаламзорлаштириш ишларини жадал суръатлар билан амалга оширишга асос бўлиб хизмат қилмоқда. “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” Давлат дастурлари ҳам ана шундай ҳужжатлардан биридир. Дастур доирасида қишлоқ аҳоли пунктларининг меъморий қиёфаси тубдан яхшиланиб, бу борада Урганч туман электр таъминоти корхонасида ҳам қатор амалий ишлар олиб борилаётир.

Тумандаги “Ҳамид Олимжон” маҳалласида  мавжуд трансформаторга қўшимча равишда 2 та 250 кВАлик янги  трансформатор ўрнатилиб, 4,9 км узунликдаги электр узатиш тармоғи тортилди. Бундан ташқари 55 та янги электр устунлари ўрнатилиши натижасида ушбу маҳаллада истиқомат қилаётган аҳоли  хонадонлари ва тадбиркорларнинг электр энергияси таъминоти янада яхшиланди.

"Хоразм ҲЭТК" АЖ матбуот хизмати.

  • 02.08.2021
  • 906
Sayt xaritasi