ALOQA UCHUN

ДАСТУР ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ДАВОМ ЭТМОҚДА

ДАСТУР ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ДАВОМ ЭТМОҚДА

Қўрғонтепа тумани Қорасув шаҳридаги "Яссавий" МФЙ Шодлик кўчасида яшовчи фуқаролар томонидн йўлланган мурожаатларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 23 ноябрдаги “2017- 2021 йилларда паст кучланишли электр тармоқларини янада модернизация қилиш ва янгилаш дастури тўғрисида”ги 2661-сонли қарори ижроси доирасида мазкур ҳудудга 30 дона темир-бетон таянч ва қуввати 100 кВА бўлган трансформатор пункти олиб келиб ўрнатилди. Бу ерда яна 50 дона темир-бетон таянч ҳамда 2,8 км узунликдаги СИП кабель тортиш ишлари режалаштирилган.

 Бундан ташқари, тумандаги “Амир Темур” МФЙ Кўкбулоқ кўчасига 30 дона ҳамда Райхон кўчасига 30 дона темир-бетон таянч олиб келиб ўрнатилди.   

Маълумот ўрнида, Қўрғонтепа туманида концентратор қурилмаларини СAS дастурига ўрнатилган манзили бўйича локацияларини киритиш ишлари олиб борилмоқда.

Шунингдек трансформаторларга баланс ҳисоблагичлар ўрнатиш ишлари якунланган бўлиб, ҳозирда Андижон вилояти бўйлаб концентраторларни online ҳолатга келтириб, барча аҳоли истеъмолчиларини АСКУЭ тизимига улаш ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда. 

"Андижон ҲЭТК" АЖ матбуот хизмати.

  • 29.07.2021
  • 1082
Sayt xaritasi