ALOQA UCHUN

ЖИЗЗАХДА МОДЕРНИЗАЦИЯ ИШЛАРИДАН АҲОЛИ МАМНУН

ЖИЗЗАХДА МОДЕРНИЗАЦИЯ ИШЛАРИДАН АҲОЛИ МАМНУН

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 апрелдаги ««Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастурларини амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-5048-сон қарори ижросига асосан, Жиззах вилоятининг қатор туманлари электр тармоқларида модернизация ишлари олиб борилмоқда.

Хусусан, Ғаллаорол туманидаги “Бахт” МФЙ, Зарбдор туманидаги  “Равот” МФЙ ҳудудида темир-бетон таянч устунлари ўрнатиш, Арнасой тумани “Тинчлик” МФЙ ҳудудида 0,4 кВли электр узатиш ҳаво тармоқлари тортиш ҳамда трансформатор пунктидан кучланиш беришга тайёргарлик ишлари давом этмоқда.

Бундан ташқари Пахтакор туманидаги “Боғишамол” ва “Пахтакор” ҚФЙ ҳудудларида 160 кВА кучланишли янги трансформатор пунктини ишга тушириш бўйича амалий ишлар олиб борилмоқда.

Шароф Рашидов туманидаги “Нонисангил” МФЙ аҳолиси ҳам ҳудудларида шу каби ишлар олиб борилаётганидан мамнундир.

 

“Жиззах ҲЭТК” АЖ матбуот хизмати.

  • 29.07.2021
  • 981
Sayt xaritasi