«ҚОСКЎЛ-4» ДА ИШ ҚИЗҒИН
Нукус шаҳрининг «Қум овул» макон фуқаролар йиғини янгидан қад ростлаётган мавзелардан ҳисобланиб, бу ерда электр энергияси таъминотида бироз камчиликлар мавжуд эди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 23 ноябрдаги “2017-2021 йилларда паст кучланишли электр тармоқларини янада модернизация қилиш ва янгилаш дастури тўғрисида”ги ПҚ-2661-сонли қарорига мувофиқ, «Қорақалпоқ ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» АЖ нинг Нукус шаҳар электр таъминловчи корхонаси томонидан бу ерда йирик қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.
Яқинда ижтимоий тармоқларда ушбу ҳудудда ижтимоий инфраструктура объектларини янгилаш ишларида камчиликлар учраётгани ҳақида материал тарқатилган ва унда электр энергияси таъминоти бўйича ҳам эътирозлар билдирилган эди.
Нукус шаҳар электр таъминловчи корхонаси раҳбарларининг таъкидлашича «Қоскўл-4» мавзесида амалга оширилиши белгиланган ишлар тўхтатилгани йўқ, фақатгина кўчаларда йўлсозлик, сув тармоқларини тортиш билан боғлиқ ишлар билан бир вақтда ўтказилган пайтда бир-бирига ҳалақит бермаслиги учун озгина кейинга сурилди. Лекин бу мазкур ҳудудда бажарилиши белгиланган ишларни тўлиғи билан якунлаш муддатларига таъсир қилмайди ва «Қоскўл-4» аҳолиси шу йилнинг ўзида буни ўз кундалик ҳаётида яққол ҳис эта олади.
«Қорақалпоқ ҲЭТК» матбуот хизмати.