ALOQA UCHUN

АҲОЛИ БИЛАН УЧРАШУВЛАР ДАВОМ ЭТМОҚДА

АҲОЛИ БИЛАН УЧРАШУВЛАР ДАВОМ ЭТМОҚДА

Жойларда ишларнинг ҳақиқий аҳволини ҳар томонлама ва чуқур ўрганиш, халқ билан бевосита мулоқотнинг сифат жиҳатдан янги ва самарали шаклларини жорий этиш мақсадида Президентимизнинг 2017 йил 8 августдаги “Ҳудудларнинг жадал ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлашга доир устувор чора-тадбирлар тўғрисида“ги қарори қабул қилинди. Мазкур қарор билан ҳудудлардаги муаммоларни тезкор ўрганиш ва ечимини топишда сектор раҳбари иштирокида барча туманларда сайёр қабуллар ўтказилиши доимий йўлга қўйилгани яхши самара бермоқда. Давлат ва жамият ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлайдиган мазкур халқ билан мулоқот услуби тобора ўзига хос анъанага айланиб бормоқда. Бундай амалиёт фуқаролар билан мулоқотни сифат жиҳатдан яхшилашга ёрдам беради, албатта.

Бугун Андижон вилоят ҳокимининг навбатдаги сайёр қабули бўлиб ўтди. Унда “Андижон ҲЭТК” АЖ бош директори А. Жўраев ҳамда масъул ходимлар иштирок этиб, аҳолидан келган мурожаатларни ўрнида жойига бориб ҳал этиш чоралари кўрилди. Аҳоли истеъмолчиларидан асосан кучланиш пастлиги, қарздорлик сабаб тармоқдан ажратилганлиги каби мурожаатлар келиб тушган. 

 

Хусусан, мурожаат билан чиққан Андижон шаҳар “Ишчилар” МФЙ Пахтаобод кўчасида яшовчи Нурматова Ёрқинойхон опанинг  яшаш манзилига бориб ўрганганимизда хонадонида ҳақиқатан кучланиш пастлиги аниқланди ва зудлик билан ишчи гуруҳ тузилиб,таянчдан уй хонадонига тушган эскирган симлар янгиланди. Ҳозирда ушбу хонадонга сифатли электр энергияси етказиб берилмоқда.

Шунингдек, “Ишчилар” МФЙ Ҳакимов кўчасида яшовчи Ғойназарова Дилфуза опанинг мурожаати ҳам эътибордан четда қолмади. Ушбу кўчанинг аҳолиси ҳам кучланиш пастлигидан шикоят қилиб келган. Мурожаатлар ўрганилиб, ушбу кўчага жами 11 дона темир бетон таянч ҳамда 250 кВА қувватга эга трансформатор пункти олиб келиб берилди.  

Мурожаатларни қабул қилиш, халқ билан мулоқотлар давом этмоқда. 

Маълумот ўрнида, сайёр қабуллардаги мурожаатлар соҳалар кесимида таҳлил қилинганда, энг кўп мурожаатлар коммунал, йўл, уй-жой ва ер ажратиш, қурилиш ҳамда бандлик масалаларига тааллуқли экани аниқланди.

"Андижон ҲЭТК" АЖ матбуот хизмати.

  • 27.07.2021
  • 873
Sayt xaritasi