ALOQA UCHUN

ТАРИХИЙ ОБИДАЛАРГА ЗАРАР БЕРМАСДАН ЗАМОНАВИЙ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ ТОРТИЛМОҚДА

ТАРИХИЙ ОБИДАЛАРГА ЗАРАР БЕРМАСДАН ЗАМОНАВИЙ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ ТОРТИЛМОҚДА

Хива шаҳри ўзининг бебаҳо тарихий мероси билан бутун дунёда ном қозонган. Хоразмни дунёга танитган ушбу шаҳар биноларининг коммуникацияси ҳам шунчалик мукаммал ишлаб чиқилганки, орадан асрлар ўтибгина уларни таъмирлашга эҳтиёж сезилмоқда.

“Хоразм ҳудудий электр тармоқлари” АЖ ходимлари томонидан шаҳарнинг тарихий обидаларига зарар етказмаган ҳолда бугунги кунда замонавий турдаги СИП кабеллари тортилиб, кўчаларда ҳаракатланиш учун халақит бераётган 83 та эски устун демонтаж қилинди.  

Хива шаҳар электр тармоқлари корхонаси ва вилоят лойиҳа ва смета ишлаш бўлими томонидан “Ишонқалъа” ҳудудига 2 та янги 2,4 км узунликдаги “Майдон 1”, “Майдон 2” тармоғи тортилиб, ҳудуд алоҳида электр энергияси билан таъминланди.

Бундан ташқари 11,9 км узунликдаги замонавий  (СИП) кабеллар ва мавжуд трансформатор пунктларига қўшимча равишда  400 кВАлик 2 та трансформатор ўрнатилди. 

"Хоразм ҲЭТК" АЖ матбуот хизмати.

 

  • 27.07.2021
  • 951
Sayt xaritasi