ИСЛОҲОТЛАР – АМАЛДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 апрелдаги "“Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларини амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5048 сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида, Навоий вилоятида қишлоқ ва маҳаллаларнинг электр энергияси таъминотини яхшилаш бўйича кенг қамровли ишлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, Кармана тумани “Қаҳрамон" МФЙ кўчасига 104 дона темир-бетон таянчлар ўрнатилди. Эндиликда 5 км узунликдаги 0,4 кВ кучланишли ҳаво тармоғи тортиш режалаштирилган.
Шу билан бирга "Дўрман" МФЙга 1 та трансформатор пункти олиб келинди ва 28 дона темир-бетон таянч ўрнатилди.
Бу каби модернизация ишлари қаторида вилоят бўйлаб трансформаторларга баланс ҳисоблагичлари ўрнатиш ҳамда қарздор истеъмолчиларни тармоқдан узиш ишлари олиб борилмоқда.
"Навоий ҲЭТК" АЖ матбуот хизмати.