АНКЛАВ ҲУДУДДАГИ СЎЛИМ ТОШТЕПА ҚИШЛОҒИ АҲЛИ ЭНЕРГЕТИКЛАРДАН МИННАТДОР
Аҳоли муаммоларини ўрганиш, уларни бугунги кунидан мамнун бўлиб яшашлари учун қулай маиший шарт-шароитлар яратиш, мавжуд муаммоларини ижобий ҳал этиш соҳа ходимлари олдида турган устувор вазифалардан бири ҳисобланади. Бу борада муҳтарам Президентимизнинг "маҳаллабай" ишлаш тизими ўз самарасини бермоқда. Бугунги кунда белгиланган топшириқлар асосида аҳолини йиллар давомида қийнаб келаётган кўплаб муаммолар ўз ечимини топмоқда.
Фарғона туманидаги Тоштепа қишлоғи қўшни Қирғизистон Республикаси ҳудудида жойлашган анклав ҳудуд ҳисобланади. 73 та хўжалик яшовчи ушбу қишлоқ аҳли олиб борилаётган бугунги ислоҳотлардан мамнун. Хусусан, маҳаллий аҳолини йиллар давомида қийнаб келаётган электр таъминотидаги муаммоларни бартараф этиш мақсадида бу ерга “Фарғона ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ томонидан 35 га яқин янги темир-бетон таянчлар олиб келинди. Ҳозирда мутахассислар томонидан қишлоқ ҳудудидаги электр узатиш тармоқлари тўлиқ кўрикдан ўтказилиб, мавжуд муаммони бартараф этиш чоралари кўрилмоқда.
Бундан ташқари, қишлоқдаги мавжуд трансформатор пункти мукаммал таъмирланиши ҳам кўзда тутилган.
Бу каби амалий ишлардан қишлоқ аҳли чексиз миннатдордир.
“Фарғона ҲЭТК” АЖ матбуот хизмати.