“ОРЗУ” МАҲАЛЛАСИ ОБОД БЎЛМОҚДА
"Хоразм ҳудудий электр тармоқлари" АЖ томонидан Урганч тумани “Орзу” маҳалласида “Обод қишлоқ" ва "Обод маҳалла" Давлат дастурлари доирасида электр узатиш тармоқлари, янги 250 кВА қувватга эга трансформатор пунктлари ҳамда эски ёғоч устунлар ўрнига темир-бетон таянч устунлари ўрнатилмоқда.
Олиб борилаётган бу каби кенг қамровли ишлар натижасида маҳалладаги 300 дан ортиқ хонадонда электр энергияси яхшиланиши режалаштирилган.
"Хоразм ҲЭТК" АЖ матбуот хизмати.