ALOQA UCHUN

АСКУЭ ТИЗИМИНИ ЖОРИЙ ЭТИШ БЎЙИЧА ЎҚУВ СЕМИНАР БЎЛИБ ЎТДИ

АСКУЭ ТИЗИМИНИ ЖОРИЙ ЭТИШ БЎЙИЧА ЎҚУВ СЕМИНАР БЎЛИБ ЎТДИ

«Хоразм ҳудудий электр тармоқлари» АЖда корхона АСКУЭ ТТҚ ва ҲЭГ ходимлари ҳамда туман ва шаҳар электр таъминоти корхонаси АСКУЭ мухандислари иштирокида, электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимини жорий қилиш мавзусида ўқув семинари бўлиб ўтди. Семинарда, корхона иқтисодий ва молиявий масалалар бўйича директори Қ. Ражабов тизим моҳияти ва унинг қулайликлари тўғрисида тушунча бериб ўтди.

Корхона АСКУЭ ТТҚ ва ҲЭГ бошлиғи С. Худайбергенов тизимни жорий қилиш борасида олиб борилаётган ишлар, эришилган ютуқлар ва камчиликлар тўғрисида гапириб, қисқа муддатларда тизимни тўлиқ жорий қилиш, камчиликларни тезкорлик билан бартараф этиш ҳамда келажакда тизимни барқарор фаолият юритишини таъминлаш борасида амалга оширилиши лозим бўлган ишларга тўхталиб ўтди. Шунингдек, тизимни ишлаш принципи тўғрисида иштирокчиларга тўлиқ маълумот берилди. 

Жумладан, истеъмолчиларга АСКУЭга мос ҳисоблагичларни ва трансформатор пунктларига концентратор қурилмаларини ўрнатиш орқали ҳисоблагичлардаги ва истеъмолчиларнинг маълумотларини “CAS” дастурига юклаш тўғрисида, ушбу дастурнинг имкониятлари ва ундан қандай фойдаланиш кераклиги тўғрисида айтилди. Концентраторларни ўрнатиш жараёнида нималарга эътибор бериш кераклигига алоҳида тўхталинди. 

Семинар иштирокчилари ўзларини қизиқтирган бир қатор саволларга тўлиқ жавоб олдилар.

Маълумот ўрнида: бугунги кунга қадар Хоразм вилоятида 391 248 та янги турдаги ҳисоблагич ўрнатилиб, 356 000 та ҳисоблагич автоматлаштирилган тизимга уланди. Тизимни тўлиқ ишга тушириш борасида ишлар жадал суръатларда давом этмоқда.

"Хоразм ҲЭТК" АЖ матбуот хизмати.

  • 19.07.2021
  • 1149
Sayt xaritasi