ALOQA UCHUN

ФАРҒОНА АҲОЛИСИ ДАВЛАТ ДАСТУРЛАРИ АСОСИДА АМАЛГА ОШИРИЛАЁТГАН ИШЛАРДАН ХУРСАНД

ФАРҒОНА АҲОЛИСИ ДАВЛАТ ДАСТУРЛАРИ АСОСИДА АМАЛГА ОШИРИЛАЁТГАН ИШЛАРДАН ХУРСАНД

«Фарғона ҲЭТК» АЖ тасарруфидаги электр таъминоти корхоналари ишчи-ходимлари томонидан ҳудудлардаги электр қурилмаларни ҳамда электр узатиш тармоқларини мукаммал ва жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда.

Жумладан, Қўқон шаҳарнинг “Ёшларобод” МФЙ ҳудудини электр энергияси билан таъминловчи 6 кВли “Авғонбоғ” электр узатиш тармогғида мукаммал таъмирлаш, ҳаво тармоқларини дарахт шохларидан тозалаш, салқи симлар таранглигини тортиш, авария ҳолатига келиб қолган таянчларни созлаш ишлари бажарилмоқда.

Бундан ташқари, Фарғона туманининг “Пасткиарча” МФЙ ҳудудидаги истеъмолчиларни сифатли электр энергия билан таъминлаш, ҳудуддаги мавжуд трансформатор пунктини юкини енгиллатиш мақсадида ҳудудга 2 дона янги замонавий трансформатор пункти олиб келиб ўрнатилди. Шунингдек, 1,0 км узунликда 10 кВли, 3,1 км узунликда эса 0,4 кВли электр узатиш тармоғини янгидан қуриш режалаштирилган бўлиб, ҳозирда 140 дан ортиқ янги таянч ўрнатиш ва тармоқ тортиш ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда. Лойиҳа якуни билан ҳудуддаги 300 дан ортиқ истеъмолчиларнинг электр таъминоти яхшиланади.

Ёзёвон туманининг “Марказий Фарғона” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи фуқаролар ҳам бугун Давлат дастурлари асосида амалга оширилаётган ишлардан хурсанд. Сабаби, ҳудуддаги узоқ йиллардан буён ўта юклама билан ишлаб келаётган мавжуд трансформатор пунктини юкини енгиллатиш мақсадида янги замонавий трансформатор пункти ўрнатилди.  Бундан ташқари, 0,5 км узунликда 10 кВли, 1,5 км узунликда эса 0,4 кВли электр узатиш тармоғи янгидан қурилиб, айни пайтда бу ерда янги темир-бетон таянчлар ўрнатиш ишлари олиб борилмоқда.

Риштон туманининг “Қайрағоч” МФЙ ҳудудига ҳам янги трансформатор пункти олиб келиб ўрнатилди. Бу,ўз навбатида, ҳудуддаги ўта юклама билан ишлаётган мавжуд трансформатор пунктини юкини енгиллатиб, етказиб берилаётган электр энергиясини сифатини оширади.

Қува туманининг “Турк” МФЙ ҳудудида бугун ишлар қизғин тус олган. Бу ерда белгиланган дастур лойиҳасига кўра, “Зиёратгоҳ” кўчасида янги электр узатиш тармоғи қуриш ишлари бажарилмоқда.

«Фарғона ҲЭТК» АЖ матбуот хизмати.

  • 19.07.2021
  • 948
Sayt xaritasi