ALOQA UCHUN

АНДИЖОН ВИЛОЯТИНИНГ ШАҲАР ВА ТУМАНЛАРИДА "DATA CENTER"ЛАР ФАОЛИЯТИ САМАРАЛИ ЙЎЛГА ҚЎЙИЛГАН

АНДИЖОН ВИЛОЯТИНИНГ ШАҲАР ВА ТУМАНЛАРИДА "DATA CENTER"ЛАР ФАОЛИЯТИ САМАРАЛИ ЙЎЛГА ҚЎЙИЛГАН

“Андижон ҲЭТК” АЖ шаҳар ва туман электр таъминоти корхоналарида “Электр энергиясини ҳисобга олишни автоматлаштириш тизими” (ЭЭҲОНҚА) мини "Data Center" лар фаолияти замонавий ва ҳар томонлама қулайликларга эга бўлган ёруғ хоналарда йўлга қўйилган. 

Хусусан, истеъмолчиларга замонавий хизмат кўрсатиш самарадорлигини ошириш мақсадида ушбу инновацион марказлар энг замонавий компьютер жиҳозлари, технологик қурилмалар, юқори тезликдаги интернет билан таъминланган. 

Шунингдек, мини "Data Center"ларга малакали мутахассислар саралаб олинган бўлиб, улар CAS дастури орқали барча электр станциялари, нимстанциялар, трансформаторлар юкламаси ва унга уланган истеъмолчилар тўғрисида маълумотларни геолокация орқали таҳлил қилиб борадилар. 

“Электр энергиясини ҳисобга олишни автоматлаштириш тизими (ЭЭҲОНҚА) орқали қарздор истеъмолчилар тармоқдан ажратилади ва тўловни амалага оширгандан сўнг тармоққа қайта уланади.

Ҳозирда ушбу тизим жорий қилинишининг якуний босқичида бўлиб, истеъмолчиларни биллинг тизимига улаш ишлари поёнига етмоқда.

"Андижон ҲЭТК" АЖ матбуот хизмати.

  • 17.07.2021
  • 1274
Sayt xaritasi