ALOQA UCHUN

САМАРҚАНДДА “ХАВФСИЗЛИК ТЕХНИКАСИ” КЎРИК ОЙЛИГИ ЯКУНЛАНДИ

САМАРҚАНДДА “ХАВФСИЗЛИК ТЕХНИКАСИ” КЎРИК ОЙЛИГИ ЯКУНЛАНДИ

Унда электр энергияси таъминоти соҳасида меҳнат қилаётган барча ходимлар фаол иштирок этишди.

Жорий йилнинг 15 июнидан 15 июлига қадар давом этган “Хавфсизлик техникаси” кўрик ойлиги “Самарқанд ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ тизимидаги ҳудудий электр таъминоти корхоналарида ҳам юқори савияда ўтказилди. Ойлик доирасида ташкил этилган амалий машғулот ва мусобақалар ишчи-ходимларнинг хавфсизлик техникасига оид билимларини янада мустаҳкамлади.

Жумладан, Пахтачи туман электр таъминоти корхонасида бўлиб ўтган “Касб маҳорати” мусобақасида ходимлар ойлик давомида тўплаган билимларини амалиётда синаб кўриш имкониятига эга бўлишди.

Электр қурилмаларни эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси қоидалари бўйича тузилган шартлар асосида беллашган иштирокчилар юқори маҳорат намойиш етишди. Бу эса беллашувнинг муросасиз ва қизиқарли ўтишига хизмат қилди.

Якуний натижаларга кўра, биринчи ўрин “Сулув” ҳудуди жамоасига насиб етди. “Хумор” ҳудуди жамоаси иккинчи, “Карнаб” ҳудуди жамоаси эса учинчи ўринга муносиб, деб топилди.

Шунингдек, мусобақа доирасида Пахтачи тумани фавқулотда вазиятлар бўлими ёнғин-қутқарув гуруҳи ходимлари томонидан электр қурилмасида юзага келган ёнғинни ўчириш бўйича кўргазмали машғулот ўтказилди.

“Самарқанд ҲЭТК” АЖ матбуот хизмати.

  • 16.07.2021
  • 1026
Sayt xaritasi