ҚОРАҚАЛПОҒИСТОНДА ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИ ТАЪМИНОТИ ЯНАДА ЯХШИЛАНМОҚДА
Паст кучланишли электр тармоқларини реконструкция ва модернизация қилиш бўйича «Қорақалпоқ ҲЭТК» АЖ ишчи-ходимлари томонидан қатор амалий ишлар бажарилмоқда.
Хусусан, Тахиатош туманида йил мобайнида 47,0 км электр тармоқлари тортиш ва 10 дона трансформатор пункти ўрнатиш режалаштирилган бўлиб, шу кунга қадар амалда 9 дона трансформатор пункти ўрнатилди ва 16,1 км СИП кабеллари тортилди.
“Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари доирасида “Сарайкўл” ОФЙ Филланой овулида ҳам 3,7 км электр тармоқлари тортиш, 137 дона бетон таянчлар ва 1 дона трансформатор пункти ўрнатиш режалаштирилган эди. КТПГ-160 кВА трансформатор пункти ўрнатиш ишлари куни кеча поёнига етказилиб, бу ерда истиқомат қилувчи аҳолининг сифатли электр энергиясига бўлган талаби қаноатлантирилишига эришилди.
Шулар билан бирга аҳоли мурожаатлари асосидаги ишлар ҳам белгиланган режа асосида олиб борилмоқда. Хусусан, «Қорақалпоқ ҲЭТК» АЖ номига Хўжайли тумани «Муртазабий» Макон фуқаролари йиғини раиси Назарбай Ўразбаевдан юборилган мактуб етиб келди. Унда мазкур МФЙ аҳолиси номидан туман электр таъминоти корхонаси муҳандис-техник ходимларига миннатдорчилик билдириб, муқаддас Қурбон ҳайити байрами олдидан мазкур ҳудуддаги Убайдуллаев кўчасидаги эскирган ёғоч таянчлар янги темир-бетон устунларига алмаштирилганини таъкидлаган маҳалла раиси бутун жамоани байрам билан чин дилдан мубаракбод этган ва ишларида катта муваффақиятлар тилаган.
“Қорақалпоқ ҲЭТК” АЖ матбуот хизмати.