НАВБАҲОР ТУМАНИДА ҲАМ ДАВЛАТ ДАСТУРЛАРИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА
Мамлакатимизнинг бошқа ҳудудларида бўлгани каби, Навоий вилоятидаги барча туман, шаҳарларда ҳам "Обод қишлоқ”, “Обод маҳалла” дастурлари доирасидаги ишлар, яъни мавжуд электр тармоқларида модернизация ва реконструкция жараёнлари изчиллик билан олиб борилмоқда.
Хусусан Навбаҳор туманида ҳам йиллик режа асосида “Меҳнат” маҳалласига 230 дона янги темир-бетон устун ўрнатилиб, 10 км дан ортиқ электр тармоқлари қурилди.
Шунингдек ушбу маҳаллага 2 дона турли қувватдаги янги замонавий трансформатор пунктлари ўрнатиш ишлари олиб борилди.
Бу борадаги ишлар бошқа ТЭТКлар томонидан ҳам олиб борилмоқда.
"Навоий ҲЭТК" АЖ матбуот хизмати.