ALOQA UCHUN

ТРАНСФОРМАТОРЛАРГА БАЛАНС ҲИСОБЛАГИЧЛАРИ ЎРНАТИЛМОҚДА

ТРАНСФОРМАТОРЛАРГА БАЛАНС ҲИСОБЛАГИЧЛАРИ ЎРНАТИЛМОҚДА

Ҳозирги ривожланиб бораётган замонда инсонларнинг узоғини яқин, оғирини енгил қилиш мақсадида истеъмолчилар талабидан келиб чиққан ҳолда, сифатли, замон талабига мос янги автоматлаштирилган тизим амалиётга кенг татбиқ қилинмоқда. 

Хусусан, "Андижон ҲЭТК" АЖ тасарруфидаги 22 та шаҳар ва туман электр тармоқлари корхоналари ишчи-ходимлари томонидан замонавий электр хисоблагичлар ўрнатиш, трансформатор пунктларига маълумот алмашинув қурилмаларини киритиш ва истеъмолчиларни ягона биллинг тизимига улаш ишлари изчил давом этмоқда.

Бундан ташқари, трансформаторларга ўрнатилган концентратор қурилмаларининг локацияларини САS дастурига киритиш ҳамда ҳар бир трансформаторларга баланс ҳисоблагичлари ўрнатиш ишлари олиб борилмоқда.


Ушбу жараёнлар  барча туман ва шаҳар электр таъминоти корхонаси бошлиқлари ва ходимлари томонидан амалга ошириляпти.

"Андижон ҲЭТК" АЖ матбуот хизмати.

  • 14.07.2021
  • 903
Sayt xaritasi