“ТОШКЕНТ ҲЭТК” АЖ: ДАВЛАТ ДАСТУРЛАРИ ИЖРОСИ ТАЪМИНЛАНМОҚДА
Тошкент вилоятининг барча туман, шаҳарларида энергетиклар жамоалари ишчилари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 23 ноябрдаги «2017-2021 йилларда паст кучланишли электр тармоқларни янада модернизация қилиш ва янгилаш дастури тўғрисида»ги қарорига асосан, жойлардаги электр тармоқлари яҳволини янада яхшилаш, белгиланган режалардаги ишларни бажариш юзасидан амалий саъй-ҳаракатлар олиб борилмоқда.
Хусусан, жойларда замонавий ҳисоблагич ва трансформаторларга концентраторлар ўрнатиш ишлари, янги темир-бетон устунларга симларни кўчириш ва бошқа эксплуатация ишлари бошлаб юборилди.
Биргина мисол, Пискент тумани “Дўнгқўрғон” МФЙ ҳудудида жойлашган №211-сонли трансформатор пунктини демонтаж қилиш, "Оқтепа" устачилик бўлими ишчилари томонидан янги темир-бетон устунлар ўрнатиш жараёнлари қизғин кетмоқда. Кейинги босқичда СИП кабеллари тортиш режалаштирилган.
Худди шунингдек, Зангиота ТЭТК ходимлари томонидан режага асосан тумандаги "Ниҳол" ва "Олмазор" МФЙлардаги ёғоч устунларни 35 та темир-бетон таянчларга алмаштириш борасидаги ишлар бажарилмоқда.
“Тошкент ҲЭТК” АЖ матбуот хизмати.