ГУЛИСТОН ТУМАНИДА «ОБОД ҚИШЛОҚ» ВА «ОБОД МАҲАЛЛА» ДАСТУРЛАРИ ДОИРАСИДА ИШЛАР ДАВОМ ЭТМОҚДА
Сирдарё вилоятидаги барча туман, шаҳарларда электр таъминотини янада яхшилаш мақсадида Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари доирасидаги ишлар жадаллик билан олиб борилмоқда.
Хусусан, Гулистон туманида ҳам йиллик режа асосида ишлар амалга оширилиб, “Теракзор” ва “Шарқ ҳақиқати” маҳаллаларига 163 дона янги темир-бетон устунлар ўрнатилди, 12 км дан ортиқ электр тармоқлари қурилди.
Шунингдек, ушбу маҳаллаларга 6 дона турли қувватдаги янги замонавий трансформатор пунктлари ўрнатиш ишлари олиб борилди.
Гулистон туманида белгиланган режа асосида ишлар давом этмоқда.
“Сирдарё ҲЭТК” АЖ матбуот хизмати.