ALOQA UCHUN

УЧТЕПА ВА ЯШНОБОД ТУМАНЛАРИДА МУКАММАЛ ВА МАВСУМИЙ ТАЪМИРЛАШ ИШЛАРИ ОЛИБ БОРИЛМОҚДА

УЧТЕПА ВА ЯШНОБОД ТУМАНЛАРИДА МУКАММАЛ ВА МАВСУМИЙ ТАЪМИРЛАШ ИШЛАРИ ОЛИБ БОРИЛМОҚДА

«Toshkent shahar ЕТК» AJ тасарруфидаги туман электр таъминоти корхоналари ишчи-ходимлари томонидан Давлат дастурлари асосида жойларда паст кучланишли электр тармоқлари модернизациясига қаратилган ишлар жадаллик билан олиб борилмоқда.

Айни пайтда белгиланган режа асосида, куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўриш мақсадида мукаммал ва жорий таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Хусусан, 35/10/6 кВли «Хадра» подстанциясида бир неча километр масофага ёйилган юқори кучланишли ҳаво электр тармоқларини дастлаб кўрикдан ўтказиш, сўнг аниқланган камчиликларни бартараф этиш ишлари режа асосида амалга оширилмоқда. 2 та 25000 кВАли юқори кучланишга эга бўлган трансформаторида ҳам бу борадаги ишлар, яъни крун, ячейкалар ва мойли ўчиргичлар мукаммал таъмирдан чиқарилди.

Шунингдек, подстанциянинг ишчи-бригада аъзолари томонидан юқори кучланишга эга бўлган трансформаторлардаги релели ҳимоя воситалари ва автоматикалар таъмирдан чиқарилиб, синовдан ўтказилди.

Яшнобод туман электр таъминоти корхонаси ишчи-ходимлари томонидан ҳам электр тармоқларида жорий ва мукаммал таъмирлаш ишлари самарали давом эттирилмоқда.

Жумладан, «Тарнов Боши» маҳалласининг Бунёдкор, 3-тор кўчаси ҳудудидаги 1980-сонли трансформатор подстанциясидан таъминланувчи қуввати 0,4 кВ паст кучланишли ҳаво электр узатиш тармоғи учун ўрнатилган янги темир-бетон устунларидаги эски алюминий симлар ўрнига янги замонавий СИП русумидаги изоляцион кабель тармоқларини тортиш ишлари амалга оширилмоқда.

Пойтахт аҳолисини сифатли ва барқарор электр энергияси билан таъминлаш мақсадида тизимда амалий ишлар давом эттирилмоқда.

«Toshkent shahar ЕТК» AJ матбуот хизмати.

  • 13.07.2021
  • 981
Sayt xaritasi