КАРМАНА ТУМАНИДАГИ "ДЎРМАН" МФЙДА ЭЛЕКТР ТАЪМИНОТИ ЯХШИЛАНМОҚДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 23 ноябрдаги «2017-2021 йилларда паст кучланишли электр тармоқларини янада модернизация қилиш ва янгилаш дастури тўғрисида»ги ПҚ-2661 сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Навоий вилоятидаги аҳоли хонадонлари электр таъминотини яхшилаш учун Кармана туман электр таъминоти корхонаси ходимлари томонидан бир қатор салмоқли ишлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, Кармана туман "Дўрман" МФЙга 2 дона янги трансформатор пункти ўрнатилди. 91 дона темир-бетон таянч олиб келиниб, ҳозирда ўрнатиш ишлари олиб борилмоқда. Маҳаллий аҳолига янада сифатли ва барқарор электр энергияси етказиб бериш мақсадида айни пайтда ҳудудни электр энергияси билан таъминловчи 10 кВли ҳаво электр узатиш тармоқларида модернизация ва янгилаш ишлари бажарилмоқда.
Давлат дастурлари ва белгиланган режа асосида паст тармоқли электр тармоқларида бу каби ишлар вилоятнинг бошқа ҳудудларида ҳам босқичма-босқич давом эттирилмоқда.
"Навоий ҲЭТК" АЖ матбуот хизмати.