8 ДОНА ЯНГИ ТРАНСФОРМАТОР ЎРНАТИЛИБ, 16 КМ ГА ЯҚИН ЭЛЕКТР ҲАВО ТАРМОҚЛАРИ ТОРТИЛДИ
“Обод қишлоқ” дастури доирасида Оқолтин туманида 8 дона янги трансформатор ўрнатилиб, 16 км га яқин электр ҳаво тармоқлари тортилди.
Оқолтин туманида электр таъминотини яхшилаш мақсадида, йиллик режа асосида ишлар амалга ошириб келинмоқда. Жумладан, “Обод қишлоқ” ва "Обод маҳалла" дастури доирасида Алишер Навоий ва “Обод” маҳаллаларида электр энергиясини яхшилаш бўйича кенг қамровли ишлар бажарилиб, 15 км дан ортиқ масофага янги ҳаво тармоғини қуриш ишлари олиб борилди.
Қайд этиш жоизки, ушбу маҳаллаларга 8 дона турли қувватдаги замонавий трансформатор пункти ўрнатиш ишлари якунланди.
Сирдарё вилоятининг барча туман, шаҳарларида электр таъминотини янгилаш мақсадида кенг қамровли ишлар давом этмоқда.
“Сирдарё ҲЭТК” АЖ матбуот хизмати.