ALOQA UCHUN

ҚАРШИДА ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИ ТАЪМИНОТИНИ ЯХШИЛАШ ЧОРАЛАРИ КЎРИЛМОҚДА

ҚАРШИДА ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИ ТАЪМИНОТИНИ ЯХШИЛАШ ЧОРАЛАРИ КЎРИЛМОҚДА

 

Айни кунларда мамлакатимизда кузатилаётган аномал иссиқ ҳарорат туфайли электр энергиясидан фойдаланиш ҳам кескин ортмоқда. Бу эса тизим фаолиятини куну тун ташкил этиш, авариялар ва  носозликларни тезкорлик билан бартараф этиш бўйича зарур чоралар кўришга ундамоқда.

Бу борада бошқа ҳудудларда бўлгани сингари Қарши шаҳрида ҳам электр таъминоти корхоналари ишчи-ходимлари томонидан қатор амалий ишлар олиб борилмоқда. Соҳа вакиллари кузатилаётган носозликларни қисқа муддатларда бартараф этиш, электр тармоқларида белгиланган режа асосида модернизация ва реконструкция ишларини амалга ошириш орқали аҳоли турмуш фаровонлигини оширишга ўз ҳиссаларини қўшмоқда.

Бунга биргина мисол қилиб Қарши тумани "Сарой" МФЙда янги 151 дона темир-бетон устуни ўрнатилиб, қарийб 15 км электр энергияси узатиш ҳаво тармоғи тортилаётгани, янги 2 та трансформатор ўрнатилганини келтириб ўтиш мумкин.

“Қашқадарё ҲЭТК” АЖ матбуот хизмати.

  • 08.07.2021
  • 895
Sayt xaritasi