ALOQA UCHUN

ЗОМИН ТУМАНИДАГИ ЕТТИКЕЧУВ ҚИШЛОҒИДА ЭЛЕКТР УЗАТИШ ҲАВО ТАРМОҚЛАРИ ТОРТИШ ИШЛАРИ ЯКУНИГА ЕТМОҚДА

ЗОМИН ТУМАНИДАГИ ЕТТИКЕЧУВ ҚИШЛОҒИДА ЭЛЕКТР УЗАТИШ ҲАВО ТАРМОҚЛАРИ ТОРТИШ ИШЛАРИ ЯКУНИГА ЕТМОҚДА

Зомин тумани “Дуоба” ҚФЙ ҳудудидаги Еттикечув қишлоғи тоғлар орасида жойлашган бўлиб, қишлоқда 21 та хонадонда аҳоли истиқомат қилади. Кейинги йилларда бу ерда яшовчи аҳолини сифатли ҳамда ишончли электр энергияси билан таъминлаш борасида бир қатор амалий ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, ҳозирги кунга қадар ҳудудда 0,4 ва 10 кВли электр узатиш ҳаво тармоқлари учун 115 дона темир-бетон таянч ўрнатилган бўлиб, айни кунларда Зомин туман электр таъминоти корхонаси ишчи-ходимлари томонидан 10 кВли электр узатиш ҳаво тармоқларини тортиш ишлари жадал суръатларда олиб борилмоқда. Бу борадаги ишлар 2-3 кунда охирига етказилиши режалаштирилган.

«Жиззах ҲЭТК» АЖ матбуот хизмати.

  • 07.07.2021
  • 1113
Sayt xaritasi