БОЁВУТДА ДАСТУР ДОИРАСИДА ИШЛАР ДАВОМ ЭТМОҚДА
Боёвут туманининг “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари доирасида 7 дона янги трансформаторлар ўрнатилиб, 24 км дан ортиқ электр тармоқлари қурилди.
Сирдарё вилоятидаги барча туман, шаҳарларда электр таъминотини янгилаш мақсадида, йиллик режа асосида ишлар амалга оширилиб келинмоқда. Жумладан Боёвут туманида ҳам “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари доирасида “Янгиобод” ва “Навбаҳор” маҳаллаларида электр энергиясини яхшилаш бўйича, кенг қамровли ишлар амалга оширилмоқда.
Боёвут туман электр таъминоти корхонаси томонидан “Янгиобод” ва “Навбаҳор” маҳаллаларида 24 км 400 метр масофага янги ҳаво тармоғини қуриш ишлари олиб борилди. Шунингдек ушбу маҳаллаларга 7 дона турли қувватдаги замонавий трансформатор пунктларини ўрнатиш ишлари якунланди.
“Сирдарё ҲЭТК” АЖ матбуот хизмати