ALOQA UCHUN

“БУХОРО ҲЭТК” АЖ АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ БЎЛИМИ ХОДИМЛАРИ ЎЗ КАСБИЙ МАҲОРАТИНИ ОШИРДИ

“БУХОРО ҲЭТК” АЖ АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ БЎЛИМИ ХОДИМЛАРИ ЎЗ КАСБИЙ МАҲОРАТИНИ ОШИРДИ

Маълумки, “Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да ахборот технологиялари соҳасида кучли кадрлар тайёрлаш ва ушбу соҳани Ўзбекистон Республикаси аҳолиси орасида оммалаштириш имконини берадиган кўплаб лойиҳалар фаол ташкил этилди.

Давлат дастурида белгиланган вазифаларни бажариш ва аҳолининг кенг қатламларининг ахборот технологиялари соҳасида Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, IT Парк ва IT Академияси томонидан “Dubay Future Foundation” билан ҳамкорликда талаб юқори бўлган кўникмаларни бепул ўрганиш имкониятини яратиш мақсадида “Udacity” курслари асосида “Бир миллион дастурчи” лойиҳаси амалга оширилмоқда.

“One Million Uzbek Coders” ташаббуси маҳаллий IT таълимини ривожлантиришга йўналтирилган бўлиб, шу билан Ўзбекистон аҳолисига нафақат инглиз тилида, балки ўзбек тилида ҳам IT мутахассисликлари учун қулай ва сифатли ўқитиш имконини беради. Лойиҳанинг мақсади IT мутахассислари авлодини ривожлантириш, уларни ахборот технологиялари соҳасида келгусида профессионал иш олиб бориши учун зарур барча воситалар билан жиҳозлашдан иборат.

“One Million Uzbek Coders” - (OMUC) лойиҳаси 4 та йўналишни ўз ичига олади:

Айни пайтда uzbekcoders.uz порталида 69 003 дан ортиқ талабалар рўйхатга олинган, шундан 5 810 таси иккинчи босқичдан ўтди ва курсларни муваффақиятли якунлаганлиги учун махсус сертификат билан тақдирланди.

Аҳамиятли томони шундаки, “Бухоро ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ Ахборот технологиялари бўлимида ишловчи барча ходимлар uzbekcoders.uz порталида рўйхатдан ўтиб, “Front-end development” курсининг “Қатнашувчи” ва “Битирувчи” босқичларини муваффақиятли якунлаб, ўз билим ва кўникмаларини ошириш билан бир қаторда тегишли сертификатларга ҳам эга бўлдилар.

“Бухоро ҲЭТК” АЖ матбуот хизмати.

  • 24.06.2021
  • 1218
Sayt xaritasi