ALOQA UCHUN

«ИКАРУС» ПОДСТАНЦИЯСИДА ҚЎШИМЧА 25 000 КВА ҚУВВАТ ЯРАТИЛМОҚДА

«ИКАРУС» ПОДСТАНЦИЯСИДА ҚЎШИМЧА 25 000 КВА ҚУВВАТ ЯРАТИЛМОҚДА

Маълумки, ёзнинг иссиқ кунларида ҳаво ҳароратининг кескин кўтарилиши натижасида аҳоли хонадонлари ҳамда ижтимоий соҳа объектларида совутиш тизимларининг ишлаши оқибатида электр энергиясига бўлган талаб ортади. Натижада, тақсимлаш пунктлари ҳамда подстанцияларда юкланиш ортиб, авариявий ҳолатларга олиб келиши ҳолатлари вужудга келиши мумкин.

Бундай ҳолатларни олдини олиш ҳамда аҳолига қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида Тошкент шаҳридаги Юнусобод туманида жойлашган 110/35/6 кВли «Икарус» подстанциясида корхона ишчи-ходимлари томонидан йирик ҳажмдаги модернизация-реконструкция ҳамда монтаж ишлари олиб борилмоқда. 

Хусусан, жорий йилда Юнусобод туманида жойлашган юқори кучланишли 110/35/6 кВли «Икарус» подстанциясида электр жиҳозларини модернизация қилиш лойиҳасининг тармоқ-жадвал режасига мувофиқ 2 та эски 2х16 МВА бўлган трансформаторлар ўрнига, 2 та 2х25 МВА қувватга эга янги трансформаторлар ўрнатилиб, ишга туширилди.

 Шу билан бирга, ушбу подстанцияда юқори кучланишли электр қурилмаларини созлаш, монтаж ва янгитдан ўрнатиш бўйича қурилиш-монтаж ишлари амалга оширилмоқда.

Олиб борилаётган бундай ишлар натижасида, Юнусобод туманида қувват танқислиги олди олинади ҳамда янги тадбиркорлик субъектлари, аҳоли истеъмолчилари ҳамда саноат тармоқларини электр энергия таъминоти ишончлилигини ошириб, янги қурилган  метронинг Юнусобод линияси сифатли ва барқарор электр энергияси билан таъминланади.

«Toshkent shahar ЕТК» AJ матбуот хизмати.

  • 24.06.2021
  • 870
Sayt xaritasi