ALOQA UCHUN

1280 МЕТР 0,4 КВЛИ ЭЛЕКТР УЗАТИШ ҲАВО ТАРМОҚЛАРИНИ ТОРТИШ ИШЛАРИ БАЖАРИЛДИ

1280 МЕТР 0,4 КВЛИ ЭЛЕКТР УЗАТИШ ҲАВО ТАРМОҚЛАРИНИ ТОРТИШ ИШЛАРИ БАЖАРИЛДИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 апрелдаги ««Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастурларини амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 5048-сон қарорига асосан, Жиззах вилоятининг Пахтакор туманидаги “Боғишамол” ва “Пахтакор” ҚФЙ ҳудудлари жорий йилги Давлат дастурига киртилган бўлиб, айни пайтда бу ерда паст кучланишли электр тармоқларини модернизация ва реконструкция қилиш бўйича белгиланган вазифалар жадаллик билан олиб борилмоқда.

“Пахтакор” ҚФЙнинг 130 та хонадони мавжуд Бинокор кўчасидаги аҳолини сифатли электр энергияси билан таъминлаш мақсадида шу пайтгача 1280 метр 0,4 кВли электр узатиш ҳаво тармоқларини тортиш ишлари якунига етган бўлиб, 160 кВА трансформатор пункти олиб келинган. 10 кВли электр узатиш ҳаво тармоқларини тортиш ишлари ниҳоясига етказилгач, янги трансформатор пункти ишга туширилади.

Бу борадаги ишлар вилоятнинг бошқа туманларида ҳам йил давомида жадаллик билан олиб борилади.

«Жиззах ҲЭТК» АЖ матбуот хизмати.

  • 24.06.2021
  • 948
Sayt xaritasi