ALOQA UCHUN

“ҲУДУДИЙ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ” АЖ ТАРКИБИЙ КОРХОНАЛАРИНИНГ БОШ ҲИСОБЧИЛАРИ ВА МУТАХАССИСЛАРИ УЧУН “МОЛИЯВИЙ ҲИСОБОТНИНГ ХАЛҚАРО СТАНДАРТЛАРИ (МҲХС) АСОСЛАРИ” БЎЙИЧА ЎҚУВ СЕМИНАРЛАРИ ЯКУНЛАНДИ

“ҲУДУДИЙ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ” АЖ ТАРКИБИЙ КОРХОНАЛАРИНИНГ БОШ ҲИСОБЧИЛАРИ ВА МУТАХАССИСЛАРИ УЧУН “МОЛИЯВИЙ ҲИСОБОТНИНГ ХАЛҚАРО СТАНДАРТЛАРИ (МҲХС) АСОСЛАРИ” БЎЙИЧА ЎҚУВ СЕМИНАРЛАРИ ЯКУНЛАНДИ

Аввал хабар берганимиздек, “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ таркибий корхоналарининг бош ҳисобчилари ва мутахассислари касбий малакаси ҳамда МҲХС бўйича билимларини ошириш бўйича Ўзбекистон Бухгалтерлар ва аудиторлар миллий ассоциацияси билан ҳамкорликда 14 кунлик ўқув семинар-тренинг ташкил этилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 февралдаги “Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига ўтиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар” тўғрисидаги 4611-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида ўтказилган мазкур семинар-тренинг Жамият таркибидаги корхоналарда МҲХС асосида бухгалтерия ҳисоби юритилишини ташкил этиш ва молиявий ҳисоботларни МҲХС асосида тайёрлашни таъминлашга қаратилган бўлиб, унда иштирокчилар асосан халқаро стандартлар доирасида шакллантирилаётган молиявий ҳисоботларни тезкорлик билан тайёрлаш, Жамият таркибий корхоналари фаолияти хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда, ҳисоб жараёнларини халқаро стандартларда юритишни ташкил этиш, халқаро стандартлар доирасида мэппинг жадваллардан самарали фойдаланиш ҳамда халқаро стандартлар бўйича ҳисоботларни тайёрлаш мобайнида иш вақти ва ваколатларини тўғри тақсимлаш бўйича малакаларини оширдилар.

Ўқув семинар-тренинг натижаларига кўра, қатнашчиларга бухгалтерларни халқаро сертификатлаш доирасида «МҲХС бўйича молиявий ҳисобот» фанини муваффақиятли топширганлиги тўғрисидаги сертификат топширилди. Шундай қилиб, улар навбатдаги босқич – халқаро бухгалтер сертификатини қўлга киритиш мақсадида ўтказиладиган синовларда қатнашиш ҳуқуқига эга бўлдилар.  

Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Бухгалтерлар ва аудиторлар миллий ассоциацияси билан ҳамкорликда ташкил этилган мазкур ўқув семинарлар бухгалтерия ҳисобини босқичма-босқич молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари асосида ташкил этиш ва молиявий ҳисоботларни тузиш, жаҳон интеграциясига янада кенгроқ кириб бориш имкониятини яратиб, “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ тизимида бухгалтерия ҳисобини ислоҳ этиш ва модернизация қилишнинг янги босқичи бўлиб қолади.

“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Матбуот хизмати.

  • 23.06.2021
  • 967
Sayt xaritasi