ALOQA UCHUN

"ИФТИХОР" МФЙДА ИШЛАР ҚИЗҒИН ДАВОМ ЭТМОҚДА

"ИФТИХОР" МФЙ ДА ИШЛАР ҚИЗҒИН ДАВОМ ЭТМОҚДА

Аввал хабар қилинганидек, "Ифтихор" МФЙнинг Боғи эрам, Ойдин, Алвон кўчаларида “Обод қишлоқ” дастури доирасида Чинобод электр таъминоти корхонаси ходимлари томонидан кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Ушбу ҳудуд  110/35/10 кВ кучланишли ПС "Чинобод"дан чиқувчи 10 кВ кучланишли "Қияли" электр узатиш тармоғидан электр энергияси билан таъминланади. Ҳозирда ушбу ҳудудлардаги Алвон кўчасига 450 метр узунликдаги 10 кВ ли ҳаво тармоғи ҳамда 1,8 км узунликдаги 0,4 кВли СИП кабеллари тортиш ишлари амалга оширилди. 


Шунингдек 7 дона концентратор қурилмалари трансформаторларга ўрнатилди ҳамда  истеъмолчиларнинг ҳисоблагичларидаги маълумотлар дастурда тўғри  online шакллантирилиб, назорат қилиб борилмоқда.

"Андижон ҲЭТК" АЖ матбуот хизмати.

  • 23.06.2021
  • 901
Sayt xaritasi