ALOQA UCHUN

КОРРУПЦИЯГА ЙЎЛ ҚЎЙМАЙМИЗ!

КОРРУПЦИЯГА ЙЎЛ ҚЎЙМАЙМИЗ! 

Сўнгги йилларда мамлакатимизда коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашишга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар изчил амалга оширилмоқда. “Коррупцияга қарши  кураш бўйича ўтказиладиган тадбирлар жадвали” асосида куни кеча «Қорақалпоқ ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» АЖда ташкил этилган навбатдаги тадбир ҳам ушбу долзарб вазифага бағишланди.

Йиғилишни «Қорақалпоқ ҲЭТК» АЖ техник директори А. Нуримбетов кириш сўзи билан очди.

Тадбирда иштирок этган Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси бўлим прокурори Б. Муҳаммадиев ва Қорақалпоғистон Республикаси Орол табиатни муҳофаза қилиш прокуратураси прокурор ёрдамчиси И. Юлдашев, Жамият юридик бўлими бошлиғи Ш. Даниярова сўзга чиқиб, коррупция иллатига сабаб бўладиган омиллар ҳақида кенг турда тушунчалар бериб ўтдилар.

Маърузаларда корхона ходимлари ўртасида коррупцион ҳолатларни олдини олиш мақсадида мунтазам равишда тушунтириш ишларини олиб бориш, иш жойларида коррупцияга қарши курашишга оид плакатлар жойлаштириши мақсадга мувофиқ эканлиги қайд этилди. Жамиятда коррупция билан боғлиқ қонунбузилишининг яна бир йўналиши – ходимларнинг ҳуқуқий маданият ва ҳуқуқий саводхонликни ошириш эканлигига эътибор қаратилди.

Видеоконференц-алоқа тарзида ўтган тадбирда «Қорақалпоқ ҲЭТК» АЖ таркибига кирувчи барча шаҳар ва туман электр таъминоти корхоналари раҳбарлари ва масъул ходимлари иштирок этиб, улар ташкилотчи ва маърузачилардан ўзларини қизиқтирган барча саволларга батафсил жавоб олдилар. 

«Қорақалпоқ ҲЭТК» АЖ матбуот хизмати.

  • 23.06.2021
  • 821
Sayt xaritasi