ALOQA UCHUN

ОЛМАЗОР ВА ЯШНОБОД ТУМАНЛАРИДА МОДЕРНИЗАЦИЯ ИШЛАРИ ЖАДАЛ КЕТМОҚДА

ОЛМАЗОР ВА ЯШНОБОД ТУМАНЛАРИДА МОДЕРНИЗАЦИЯ ИШЛАРИ ЖАДАЛ КЕТМОҚДА

"Tошкент шаҳар ҲЭТК" АЖ томонидан пойтахт истеъмолчиларига барқарор электр энергияси етказиб бериш, электр қурилмаларини сифатли ҳамда узоқ йиллар ишлашини таъминлаш мақсадида, жойлардаги мавжуд трансформатор пунктлари ҳамда ҳаво электр узатиш тармоқларини мукаммал ва жорий таъмирлаш ишлари амалга ошириб келинмоқда.

Хусусан, Олмазор туман электр таъминоти корхонаси ишчи-ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 23 ноябрдаги «2017-2021 йилларда паст кучланишли электр тармоқларини янгилаш ва модернизация қилиш дастури тўғрисида»ги 2661-сонли қарорига асосан туманнинг барча ҳудудларида электр тармоқларини таъмирлаш ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда.

Жумладан, тумандаги 10 кВ бўлган юқори кучланишли 617-сонли трансформатор подстанцияси мукаммал таъмирланди. Ҳозирда, ушбу  трансформатор подстанциясидан таъминланувчи қуввати ҲЛ-0,4 кВ бўлган электр узатиш ҳаво тармоғида жорий таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Бундан ташқари бугунги кунда Яшнобод туман электр таъминоти корхонасида 0,4–6 кВли электр узатиш тармоқлари, трансформатор пунктлари мукаммал таъмирланиб, мавжуд камчиликлар бартараф этилмоқда.

Хусусан, «Жўрабек» маҳалласининг Обишер кўчаси ҳудудида жойлашган 294-сонли трансформатор подстанциясидан таъминланувчи ҲЛ-0,4 кВ бўлган ҳаво электр узатиш тармоқларидаги эски алюминий симларни янги русумдаги замонавий СИП кабелларига алмаштирилмоқда. 

Ҳозирда, ушбу маҳалла аҳолисининг яшаш хонадонларини барқарор  электр таъминоти билан таъминлаш мақсадида, туман электр таъминоти корхонаси ишчи-ходимлари томонидан ушбу янги ҳаво электр тармоғига истеъмолчиларини улаш, яъни, якуний монтаж ишлари ҳам амалга оширилмоқда.

Шу билан бирга, мукаммал таъмирлаш ишлари давомида жонкуяр энергетикларимиз томонидан ҳаво электр узатиш тармоқларини дарахт шохларидан тозалаш, носоз ҳолатга келган изоляторларни янгисига алмаштириш, салқи симлар таранглигини тортиш ишлари ҳам олиб борилмоқда.

Бу билан, ҳудудлардаги истеъмолчиларни сифатли ва барқарор электр энергияси билан таъминлашга эришилмоқда.

"Tошкент шаҳар ҲЭТК" АЖ матбуот хизмати.

 

  • 23.06.2021
  • 903
Sayt xaritasi