ALOQA UCHUN

КАСБИ ТУМАНИДА 74 КМ УЗУНЛИКДА ЯНГИ ЭЛЕКТР УЗАТИШ ЛИНИЯЛАРИ ТОРТИЛАДИ

КАСБИ ТУМАНИДА  74 КМ УЗУНЛИКДА ЯНГИ ЭЛЕКТР УЗАТИШ ЛИНИЯЛАРИ ТОРТИЛАДИ

"Қашқадарё ҲЭТК" АЖ тасарруфидаги Касби туман бўлими томонидан жорий йилда умумий 74,4 км узунликдаги электр узатиш тармоқларини реконструкция ва модернизация қилиш ишлари режалаштирилган бўлиб, ҳозирда янги электр линиялари тортиш ва жорийларини таъмирлаш бўйича ишлар жадаллик билан амалга оширилмоқда.

Хусусан, биргина “Обод маҳалла” дастури доирасида “Қамаши” маҳалласи ҳудудида 27 км узунликдаги электр кабеллари тортилди.

Шунингдек, аҳоли мурожаатлари асосида кучланиш қуввати кам ва алмаштириш жоиз бўлган трансформаторлар янгисига, яъни йил бошидан буён 20 та янги трансформатор ўрнатилганини қайд этиб ўтиш жоиз.

Бундан ташқари носоз электр қурилмалар қўшимча янги жиҳозлар билан таъмирланиб, соз ҳолатга келтирилмоқда.

"Қашқадарё ҲЭТК" АЖ матбуот хизмати.

  • 22.06.2021
  • 1011
Sayt xaritasi