ALOQA UCHUN

“ФАРҒОНА ҲЭТК” АЖ “ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН ЁШЛАРИ, БИРЛАШАЙЛИК!” ШИОРИ ОСТИДА ЎТКАЗИЛГАН ЁШЛАР ФЕСТИВАЛИНИ ЮҚОРИ САВИЯДА ТАШКИЛ ЭТГАН ТАШКИЛОТ СИФАТИДА ЭЪТИРОФ ЭТИЛДИ

“ФАРҒОНА ҲЭТК” АЖ “ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН ЁШЛАРИ, БИРЛАШАЙЛИК!” ШИОРИ ОСТИДА ЎТКАЗИЛГАН ЁШЛАР ФЕСТИВАЛИНИ ЮҚОРИ САВИЯДА ТАШКИЛ ЭТГАН ТАШКИЛОТ СИФАТИДА ЭЪТИРОФ ЭТИЛДИ

Аввал хабар берилганидек, Фарғонада “Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!” шиори остида ёшлар фестивали ўтказилди. “Фарғона ҲЭТК” АЖ мутасаддилари тадбирни юқори савияда ташкил этган ташкилот сифатида эътироф этилиб, “Ташаккурнома” ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Таъкидлаш жоизки, фестиваль доирасидаги спорт тадбирлари, китобхонлик ва назм кечалари барча-барча ёшларни бир эзгу мақсад – Ўзбекистон тараққиётига ҳисса қўшишдек улуғ ният йўлида бирлаштирди.

Куни кеча Фарғона шаҳридаги вилоят театр-концерт саройида ташкил этилган тадбирда сўз олган вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров “Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!” шиори остида ўтказилган ёшлар фестивалини юқори савияда ташкил этган ташкилот сифатида Жамият бош директори Азизбек Сайдалиевга “Ташаккурнома” ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирлади.

Шу ўринда Жамият ёшлари иш фаолияти, уларнинг инновацион ғояларини соҳага татбиқ этишга жонбозлик кўрсатиб келаётган мутасаддиларга фестиваль қатнашчилари томонидан миннатдорчилик дил изҳорлари йўлланганини қайд этиб ўтиш жоиз.

“Кейинги йилларда “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ томонидан ёш ишчи-ходимларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларга қулай шарт-шароит яратиш борасида олиб борилаётган барча  саъй-ҳаракатлар биз, ёш ишчи-ходимларни соҳани ривожлантириш йўлида янада куч-ғайрат билан ишлашга,  доимий ўқиб-изланишга,  билимларимизни мустаҳкамлашга замин яратади” – дейилади мурожаатда.

"ФАРҒОНА ҲЭТК" АЖ матбуот хизмати.

  • 22.06.2021
  • 951
Sayt xaritasi