УЛУҒНОР ТУМАНИДА "ОБОД ҚИШЛОҚ" ДАСТУРИ АСОСИДАГИ КЕНГ КЎЛАМЛИ ИШЛАР
Бугунги кунда республикамизда "Обод қишлоқ" дастури ижросини таъминлаш доирасидаги ишлар кўлами кундан-кунга ортиши натижасида ҳудудларни комплекс ривожлантириш жадал тус олган. Бу борадаги амалга оширилаётган ишлар Улуғнор туманида ҳам жадал давом этмоқда.
Хусусан, туман электр таъминоти корхонаси ишчи-ходимлари томонидан "Теракзор" МФЙ ҳудудидаги Ёдгорлик ҳамда Гулчаман кўчаларига жами 3 км ҳаво тармоғи қуриш режа дастурга киритилган бўлиб, ҳозирда 1,5 км ҳаво тармоғи қурилди ва 1 дона қуввати 100 кВА бўлган КТПС русумдаги трансформатор пункти ўрнатилди.
Бундан ташқари Теракзор МФЙ ҳудудида жами 5,3 км ҳаво тармоғи тўла таъмирланиб, 30 дона электрон ҳисоблагич қутилари алмаштирилди, 8 дона концентратор модемлари ўрнатилди, 3 дона трансформатор пунктлари тўла таъмирланди.
Шунингдек, Бўстон кўчасига 4 км ҳаво тармоғи қуриш режалаштирилган бўлиб, ҳозирда 42 дона темир-бетон таянчлар олиб келиб ўрнатилди, 1 дона трансформатор пункти тўла таъмирланиб, 7 дона концентратор модемлари ўрнатилди.
Айни вақтда ушбу кўчаларда истиқомат қилувчи жами 800 дан ортиқ аҳоли хонадонларининг электр энергияси сифати яхшиланиб, тўлиқ online тизимда ишламоқда.
"Андижон ҲЭТК" АЖ матбуот хизмати.