ALOQA UCHUN

ҚОРАҚАЛПОҒИСТОНДА ДАВЛАТ ДАСТУРЛАРИ ИЖРОСИ ТАЪМИНЛАНМОҚДА

ҚОРАҚАЛПОҒИСТОНДА ДАВЛАТ ДАСТУРЛАРИ ИЖРОСИ ТАЪМИНЛАНМОҚДА

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёевнинг ташаббуслари билан  Оролбўйи ҳудудида яшовчи аҳолини қийнаб келаётган кўплаб муаммоларга ечим топилмоқда.

Маълумки, Оролбўйи минтақаси учун Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг инсон хавфсизлиги бўйича Ўзбекистон ташаббуси билан кўп томонлама шериклик траст фонди тузилди. Яқинда эса давлатимиз раҳбарининг таклифига биноан Оролбўйи минтақасини экологик инновация ва технологиялар ҳудуди деб эълон қилиш ҳақида БМТ резолюцияси қабул қилинди. Ҳудудда экологик вазиятни юмшатиш, маҳаллий аҳолининг оғирини енгил қилиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳажми ҳам тобора ортиб бормоқда. Жорий йилнинг 21 майидан 5 июнь кунлари Республикамиз бўйлаб “Мўйноққа мадад” шиори остида экологик хайрия веломарафони ўтказилган эди. Ундан тушган маблағлар Мўйноқ туманининг Али овул қишлоғида ирригация тизимларини яхшилаш, аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш каби муаммоларини ҳал этишга йўналтирилмоқда. Бутун мамлакатимизнинг назари тушган ушбу қишлоқда бугунги кунда жуда катта ҳажмда қурилиш-бунёдкорлик ишлари амалга оширилмоқда.

Қорақалпоғистон Республикасида «Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастурлари ижросини таъминлаш учун масъул этиб белгиланган ишчи гуруҳ мажлисида Мўйноқ туманида, хусусан Али овулда кечиктирмасдан бажарилиши лозим вазифалар белгилаб берилган эди.

Аҳоли фойдаланаётган электр энергияси таъминотини тубдан яхшилаш вазифасига масъул бўлган «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ раисининг ўринбосари Р. Раимов томонидан мазкур қишлоқда амалга оширилиши лозим вазифалар қайта кўриб чиқилиб, белгиланган чора-тадбирларни тезда ва юқори сифатда бажаришнинг барча чоралари кўрилди. Шундай қилиб, Нукус шаҳридан 130 км олисда жойлашган қишлоққа қўшимча 30 та темир-бетон устунлар ва бошқа зарур жиҳозлар ортилган автоўловлар карвони етиб келди.

350 та хонадон яшайдиган Али овули биринчи навбатда бошқа аҳоли пунктларидан узоқда жойлашгани туфайли туман маркази – Мўйноққа бориш учун 70 км йўл босиб ўтишга тўғри келади. Лекин, шунга қарамай Мўйноқ тумани ЭТК муҳандис-техник ходимлари томонидан овулнинг энергия таъминотини яхшилаш борасида самарали ишлар қилинмоқда. Хусусан, шу кунга қадар дастур доирасида 700 метр АС-35 10 кВ электр узатиш тармоғи янгиланиб, қўшимча 1 дона 100 квА трансформатор пункти ўрнатилди. Реконструкция-модернизация дастури доирасида умумий узунлиги 2,3 км ҳаво линияларини янгилаш белгиланган бўлиб, шундан 2 км га яқинига янги устунлар ва СИП-кабеллар тортилди. 

«Қорақалпоқ ҲЭТК» матбуот хизмати.

  • 22.06.2021
  • 849
Sayt xaritasi