ALOQA UCHUN

ШАЙХОНТОХУР ТУМАНИДА РЕЖАДАГИ ИШЛАР БАЖАРИЛМОҚДА

ШАЙХОНТОХУР ТУМАНИДА РЕЖАДАГИ ИШЛАР БАЖАРИЛМОҚДА

«Toshkent shahar elektr tarmoqlari korxonasi» AJ ҳамда унинг тасарруфидаги барча туман электр таъминоти корхоналари ишчи-ходимлари томонидан аҳоли хонадонларига ва тадбиркорлик субъектларига сифатли электр энергиясини етказиб бериш учун пойтахт энергетиклари туну кун хизмат қилиб келмоқдалар.

Айни вақтда, доимгидек хизмат сафида турган «Toshkent shahar elektr tarmoqlari korxonasi» AJ тасарруфидаги туман электр таъминоти корхоналари  ишчи-ходимлар истеъмолчиларни узлуксиз электр энергияси билан таъминлаш мақсадида, жойлардаги электр энергиясини тақсимлаш пунктларида ҳамда ҳаво электр узатиш тармоқлари созлигини назоратда олиб бориш каби муҳим вазифаларни бажаришмоқда.

Жумладан, Шайхонтоҳур туманига қарашли «Кўкча дарвоза»  маҳалласи ҳам  ПҚ–2661-сонли қарорга мувофиқ «Обод маҳалла» дастурига киритилган бўлиб, айни вақтда ўз касбига фидойи пойтахт энергетиклари Дастурга асосан ишларни жадал суръатларда якунига етказмоқдалар. Унга кўра, ушбу маҳалланинг Мустаҳкамлаш кўчалари ҳудудида жойлашган қуввати 0,4 кВ бўлган паст кучланишли ҳаво электр узатиш тармоқларидаги эски ёғоч устунлар олиб ташланиб, ўрнига янги темир-бетон таянчлар ўрнатилди ҳамда ҳаво электр узатиш тармоқларидаги эски алюминий симлар янги русумдаги замонавий СИП кабелларига алмаштирилмоқда.

Ҳозирда, ушбу маҳалла аҳоли яшаш хонадонларининг  электр таъминотини янада яхшилаш мақсадида, туман электр таъминоти корхонаси ишчи-ходимлари томонидан ушбу янги ҳаво электр тармоғига истеъмолчиларини улашга қаратилган якуний монтаж ишлари амалга оширилмоқда.

«Toshkent shahar ЕТК» AJ матбуот хизмати.

  • 18.06.2021
  • 1037
Sayt xaritasi