ALOQA UCHUN

ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИ ТАЪМИНОТИНИ БАРҚАРОРЛАШТИРИШ ЙЎЛИДА

ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИ ТАЪМИНОТИНИ БАРҚАРОРЛАШТИРИШ ЙЎЛИДА

“Бухоро ҲЭТК” АЖ таркибидаги Бухоро туман электр таъминоти корхонаси ишчи-ходимлари томонидан туманнинг “Туркон” МФЙ ҳудудларидаги электр энергияси истеъмолчиларини барқарор электр энергияси билан таъминлаш мақсадида "Обод маҳалла" Давлат дастурига биноан кенг кўламли қурилиш ва монтаж ишлари амалга оширилмоқда.

Бунда маҳалладаги 12 дона трансформатор пункти мукаммал таъмирланиб, қўшимча 4 дона (2 та 160 кВА ва 2 та 250 кВА қувватдаги) трансформатор пункти ўрнатилди. Маҳаллани электр энергияси билан таъминловчи 10  ҳамда 0,4 кВли ҳаво электр узатиш тармоқларида модернизация ва янгилаш ишлари бажарилиб, 180 дан зиёд мустаҳкам темир-бетон таянчлар қурилди. Ҳозирда дастур асосида замонавий СИП кабелларини тортиш ишлари давом эттирилмоқда.

Соҳа ходимлари томонидан амалга ошириб келинаётган бу каби ишлар электр энергияси таминотини мустаҳкамлашга хизмат қилиши билан янада аҳамиятлидир.

“Бухоро ҲЭТК” АЖ матбуот хизмати.

  • 18.06.2021
  • 928
Sayt xaritasi