ALOQA UCHUN

ПОП ТУМАНИДА "МАҲАЛЛАБАЙ" ТИЗИМИ АСОСИДА ОҒИР МАҲАЛЛАЛАР ҲУДУДИДАГИ ЭЛЕКТР ТАЪМИНОТИ ЯХШИЛАНМОҚДА

ПОП ТУМАНИДА "МАҲАЛЛАБАЙ" ТИЗИМИ АСОСИДА ОҒИР МАҲАЛЛАЛАР ҲУДУДИДАГИ ЭЛЕКТР ТАЪМИНОТИ ЯХШИЛАНМОҚДА

Поп тумани аҳолисини барқарор электр энергия билан таъминлаш мақсадида янги тармоқ тортиш ишлари олиб борилмоқда.

Бугунги кунда Поп туманида "Маҳаллабай" тизими асосида тумандаги оғир маҳаллалар ҳудудидаги электр таъминотини яхшилаш борасида амалий ишлар бошлаб  юборилди.

"Наманган ҲЭТК" АЖ ишчи-ходимлари томонидан Поп туманидаги "Учуйли" маҳалла фуқаролар йиғини "Дўстлик" кўчасига қуввати 400 кВАли бўлган трансформатор пункти, 2,2 км масофага 0,4 ва 6 кВ кучланишли ҳаво тармоғи ҳамда 110 дона темир-бетон таянч ўрнатиш ишлари олиб борилмоқда. Шулар қаторида замонавий СИП кабеллари тортиш ишлари давом эттирилмоқда.

"Наманган ҲЭТК" АЖ матбуот хизмати.

  • 17.06.2021
  • 827
Sayt xaritasi