ALOQA UCHUN

ҚИШЛОҚЛАР ОБОД БЎЛАДИ

ҚИШЛОҚЛАР ОБОД БЎЛАДИ

Давлатимиз раҳбарининг 2018 йилдаги фармонлари билан “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари қабул қилинган эди. Ушбу дастурлар доирасида миллионлаб юртдошимиз яшайдиган 1 минг 200 та маҳалла ва қишлоқдаги шароитлар яхшиланишига эришилди. 2020 йили коронавирус пандемияси туфайли бу борадаги ишлар вақтинча тўхтатилган бўлса, жорий йилда қишлоқларда амалга оширилаётган қурилиш-бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари ҳажми янада кенгайди.

Маълумки, жорий йилда Президентимиз томонидан белгилаб берилган топшириқларга биноан, „Обод қишлоқ“ ва „Обод маҳалла“ дастурлари доирасидаги ишларга 31,5 трлн сўм, яъни 3,05 млрд долларга тенг  маблағ ажратилди. Эътиборли томони шундаки, ушбу маблағларнинг  21 триллион сўмини қишлоқ ва маҳаллаларда аҳоли шароитини яхшилашга йўналтириш назарда тутилмоқда. Қолган 11 триллион сўмлик катта маблағ эвазига эса ипотека дастурлари ижроси таъминланади. 

Бугун қишлоқ ва овулларимизда одамларни қийнаб келаётган муаммолар талайгина.

Президентимиз таъбири билан айтганда, қишлоқларга инфратузилма борсагина, ҳаёт сифати ўзгаради, тадбиркорлик ривожланади. Шу сабабли, бу йил “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари янги ёндашувлар асосида шакллантирилмоқда. Аҳоли талабларидан келиб чиқиб, асосий эътибор йўл, электр таъминоти, коммунал хизмат ва тадбиркорликни ривожлантириш масалаларига қаратилган.

Хусусан «Қорақалпоқ ҲЭТК» АЖ томонидан жорий йилда «Обод маҳалла» ва «Обод қишлоқ» дастурлари асосида паст кучланишли электр узатиш тармоқларини модернизация ва реконструкция қилиш ишлари доирасида 155,1 км электр узатиш тармоқларини, 52 дона трансформатор пунктларини, 5237 та эскирган таянч устунларини янгилаш ва алмаштириш реажалаштирилган бўлиб, бу учун қарийб 19,5 млрд сўм маблағ ажратилган. Ушбу вазифаларнинг бажарилишини таъминлаш мақсадида «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ томонидан барча зарур эҳтиёт қисмлари ва жиҳозлар Қорақалпоғистон Республикасига ўз вақтида етказиб берилмоқда. 

Шу кунларда марказлаштирилган ҳолда ҳудуднинг барча туманларига трансформатор пунктлари, СИП-кабеллар, темир-бетон таянчлари етказиб берилмоқда. Бу жойларда амалга оширилаётган иш суръатини жадаллаштиришга хизмат қилади. Натижада шу кунга қадар йиллик режада белгиланган электр узатиш тармоқларини реконструкция қилиш топшириғи 81,3 фоизга, трансформатор пунктларини янгилаш вазифаси эса 86,5 фоизга  бажарилишига эришилди.

        
«Қорақалпоқ ҲЭТК» АЖ матбуот хизмати.

  • 17.06.2021
  • 795
Sayt xaritasi