ALOQA UCHUN

МАҲАЛЛА ОБОД – ЮРТ ОБОД

МАҲАЛЛА ОБОД – ЮРТ ОБОД

Андижон шаҳар “Ўзбекистон 20 йиллиги” МФЙ, Т. Ахмедов ҳамда Фурқат кўчаларида маҳалла ободлиги, қолаверса ушбу маҳаллаларда яшовчи 168 дона аҳоли хонадонларига сифатли электр энергия етказиб бериш мақсадида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 23 ноябрдаги «2017-2021 йилларда паст кучланишли электр тармоқларини янгилаш ва модернизация қилиш дастури тўғрисида»ги ПҚ-2661-сонли қарорига асосан 2021 йил дастурга киритилган ушбу кўчалар аҳоли хонадонларини электр энергияси билан таъминловчи ТП 657/630 кВА қувватга эга бўлган трансформатордан чиқувчи 0,4 кВ ҳаво тармоғидаги эскирган ёғоч таянч ва симларни реконструкция қилиш мақсадида 20 дона темир-бетон таянчлар олиб келиб, ҳозирда Янги шаҳар электр таъминоти ходимлари томонидан ўрнатиш ишлари олиб борилмоқда.

Шунингдек, ТП 657/630 кВА трансформатордан чиқувчи 0,4 кВ ҳаво тармоғига 1,6 км узунликда СИП-2 3х50 русумли ёпиқ изоляцияланган кабель тортиш ишлари режалаштирилган. 

"Андижон ҲЭТК" АЖ матбуот хизмати.

  • 15.06.2021
  • 935
Sayt xaritasi