ALOQA UCHUN

МОДЕРНИЗАЦИЯ ИШЛАРИ АВЖИДА

МОДЕРНИЗАЦИЯ ИШЛАРИ АВЖИДА

«Фарғона ҲЭТК» АЖ тасарруфидаги Бувайда ва Риштон туман электр таъминоти корхоналари ишчи-ходимлари томонидан “Обод қишлоқ”, “Обод маҳалла” дастурлари ижроси юзасидан жойларда электр узатиш тармоқларини таъмирлаш ва реконструкция қилиш ишлари олиб борилмоқда.

Жумладан, Риштон туманнинг “Янгийўл” МФЙ ҳудудига қуввати 100 кВА бўлган янги трансформатор пункти ўрнатилди.

Ҳудудга 50 га яқин темир-бетон таянчлар ўрнатилиб, 0,4 км узунликдаги 10 кВли электр узатиш ҳаво тармоғи тортиш ишлари бошланди. Ҳозиргача 1,3 км дан ортиқ 0,4 кВли замонавий кабель тармоғи тортиш ҳамда монтаж ишлари амалга оширилди.

Лойиҳа якуни билан ушбу ҳудуддаги истеъмолчиларнинг электр энергияси сифати янада яхшиланади.

“Фарғона ҲЭТК” АЖ матбуот хизмати.

  • 15.06.2021
  • 862
Sayt xaritasi