ALOQA UCHUN

ИСТЕЪМОЛЧИЛАРНИ БАРҚАРОР ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИ БИЛАН ТАЪМИНЛАШ ЙЎЛИДА

ИСТЕЪМОЛЧИЛАРНИ БАРҚАРОР ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИ БИЛАН ТАЪМИНЛАШ ЙЎЛИДА

“Бухоро ҲЭТК” АЖ таркибидаги туман, шаҳар электр таъминоти корхоналари ишчи-ходимлари томонидан “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” Давлат дастурлари ижроси доирасида, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2017-2021 йилларда паст кучланишли электр тармоқларини янада модернизация қилиш ва янгилаш дастури тўғрисида»ги ПҚ-2661 сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида амалий ишлар жадаллик билан олиб борилмоқда.

Хусусан, Рометан ТЭТК ходимлари томонидан туманнинг «Азизон» МФЙ “Ўба қурилиш” қишлоғи истеъмолчиларини меъёр даражасидаги электр энергияси билан таъминлаш учун 209-сонли трансформатор пунктига қўшимча равишда 160 кВА қувватга эга бўлган трансформатор пункти ўрнатиб берилди. Шунингдек, 2 км узунликдаги ҳаво электр узатиш тармоқларини янгилаш ишларининг амалга оширилиши режалаштирилган бўлиб, ҳозирда дастурга биноан 27 дона мустаҳкам темир-бетон таянчларни қуриш ишлари олиб борилмоқда.

Бундан ташқари, Жондор тумани “Сомончиқ” МФЙ Сомончиқ қишлоғида “Обод қишлоқ” Давлат дастури асосида туман электр таъминоти корхонаси томонидан салмоқли ишлар амалга оширилди. Ҳудуд аҳолиси ҳамда тадбиркорларнинг электр энергияси таъминотини яхшилаш мақсадида 6 дона мавжуд трансформатор пункти мукаммал таъмирланди ва қўшимча 1 дона 100 кВА қувватга эга бўлган трансформатор пункти ўрнатилиб, монтаж ишлари бажарилди. Шунингдек, 60 дона мустаҳкам темир-бетон таянч қурилиб, 1,3 км узунликдаги ҳаво электр узатиш тармоқлари янгиланди ва 2,3 км замонавий СИП кабеллари тортилди.

Бугунги кунда амалга оширилаётган бу каби ишлар барча турдаги электр энергияси истеъмолчиларини барқарор электр энергияси билан таъминлашга хизмат қилиши билан аҳамиятлидир.

“Бухоро ҲЭТК” АЖ матбуот хизмати.

  • 15.06.2021
  • 1016
Sayt xaritasi