ТАДБИРКОРЛАР МУРОЖААТИ ҲАМИША ДИҚҚАТ-ЭЪТИБОР МАРКАЗИДА
Истеъмолчиларга қулай шароитлар яратиш, уларнинг электр энергиясига бўлган эҳтиёжларини инобатга олиш ва бу борадаги муаммоларини ижобий ҳал этиш чораларини кўриш соҳа вакиллари учун ҳамиша долзарб масала бўлиб келган.
Жумладан, Қизилтепа тумани "Тавоис" МФЙ ҳудудида жойлашган тадбиркорлик субъектларининг электр энергиясига бўлган эҳтиёжларини инобатга олиб, “Навоий ҲЭТК” АЖ томонидан шартнома асосида 10 кВли кабель тармоқлари ва трансформатор пунктларини ўрнатиш ишлари амалга оширилди.
"Навоий ҲЭТК" АЖ матбуот хизмати.